• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Япония ва Жанубий Корея билан иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль, душанба куни, Япония ва Корея Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, давлатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси ва мунтазам мулоқотлари туфайли Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатлар билан муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилган, ҳамкорликнинг турли йўналишларида яқин алоқалар йўлга қўйилган.

    2019 йилда икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очган самарали ташрифлар бўлиб ўтди. Хусусан, 18—21 апрель кунлари Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонда, 17—20 декабрь кунлари эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Японияда ташриф билан бўлди. Учрашув ва музокаралар натижасида салмоқли ҳукуматлараро ва идораларларо ҳужжатлар имзоланди, савдо-иқтисодий ва инвестициявий келишувларга эришилди.

    Таъкидланишича, йиғилишда ушбу мамлакатлар билан ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари изчил ошиб бораётгани таъкидланди. Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ортди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Япония капитали иштирокида 30 га яқин корхона фаолият юритмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Амалдаги лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Япониялик шериклар билан ҳамкорликда геология, кимё ва нефть-кимё, банк-молия, соғлиқни сақлаш ва таълим каби соҳаларда умумий қиймати 6,6 миллиард долларлик 48 та лойиҳа амалга оширилаётгани таъкидланди.

    Хусусан, HIS компанияси билан меҳмонхоналар қуриш, Isuzu ва Itochu билан «СамАвто» корхонаси ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан Навоий иссиқлик энергия станциясида энергия блоклари (Навоий-3) қуриш бўйича ва кўплаб бошқа лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

    Йиғилишда турли икки томонлама тадбирлар, жумладан, ишбилармон доираларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш орқали Ўзбекистон—Япония ҳамкорлигини янада фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Қайд этилишича, Жанубий Корея билан ҳам иқтисодий алоқалар салмоқли даражада ривожланмоқда. Хусусан, ўтган йил якунига кўра, икки томонлама савдо ҳажми 2018 йилгига нисбатан 27 фоизга, жумладан, экспорт 30,1 фоизга ошди. 2019 йилнинг ўзида Ўзбекистонда Жанубий Корея сармоялари иштирокида 198 та корхона ташкил этилди, уларнинг умумий сони 800 дан ошди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кореялик шериклар билан биргаликда Тошкент шаҳрида болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини қуриш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Tashkent Farma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратиш ишлари бошланди. Мазкур лойиҳа илмий-тадқиқот маркази, лабораториялар, виварий, фармакопея марказини ўз ичига олган Фармасевтика техника университети ҳамда дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва техникасини ишлаб чиқариш учун саноат зонаси ташкил этишни назарда тутади.

    Қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, кимё, текстиль, электротехника, фармацевтика ва заргарлик саноати, таълим ва инновациялар ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.

    Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) техник кўмаги билан 2019 йилда соғлиқни сақлаш ва стандартлаштириш бўйича умумий қиймати 13 миллион долларлик иккита грант лойиҳаси доирасида иш олиб борилди, 29,6 миллион долларлик яна 6 лойиҳа амалга оширилмоқда. 2020—2022 йилларда умумий қиймати 72,2 миллион долларлик яна 10 та лойиҳа масаласи ўрганилмоқда.

    Жанубий Корея «Эксимбанк»и билан ҳамкорлик доирасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва биргаликда молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига 2 миллиард долларлик ресурслар жалб қилинди ва 14 та стратегик муҳим лойиҳа амалга оширилди. Умумий қиймати 608 миллион долларлик 6 та лойиҳа устида иш бошланди.

    Қайд этилишича, Япония ва Жанубий Корея билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 40 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 4,1 миллиард долларга, экспорт ҳажмини эса 1,14 миллиард долларга ошириш назарда тутилган.

    Президент Шавкат Мирзиёев олий даражадаги ташрифлар якунида ишлаб чиқилган «йўл хариталари»да 2020 йилга белгиланган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, аниқ вазифалар белгиланди.

    24.02.2020, 23:27   Изоҳ (0)   21596
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд ва Жиззахда қуёш электр станциялари қурилиши бўйича тендер эълон қилинди

    24.02.2020, 22:41

    ДТМ ИИВ ходимлари фарзандларига ОТМлар имтиҳонларида бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумот берди

    24.02.2020, 22:10

    Тошкентда эмизикли боласи бор аёлни урган руҳий хаста эркак қўлга олинди

    24.02.2020, 20:22

    «Фарғонаазот», Қўнғирот сода заводи ва Деҳқонобод калийли ўғитлар заводидаги давлат улуши инвесторларга сотилиши мумкин

    24.02.2020, 19:08

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея билан ҳамкорликда ИТИ ташкил этиш ҳақида кўрсатма берди

    24.02.2020, 18:40

    Ўзбекистонда 68 минг талабанинг ётоқхонага эҳтиёжи бор. Уни қондириш учун 3 трлн сўм керак

    24.02.2020, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    “Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман”. Чалхонўғлу – Лаутаронинг сўзларига жавоб берди

    Спорт | 1 июл, 21:21

    Миллий рассомлик ва дизайн институтини битирган мутахассисларга мактабларда тасвирий санъат фанидан дарс ўтишга рухсат берилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:15

    Жиззахда 40 сотих ерни 19 минг долларга ўзганинг номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:10

    Зеленский Россия билан бўлган можаролар фонида Алиев билан суҳбатлашди 

    Дунё | 1 июл, 20:55

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Реклама | 1 июл, 19:30

    Калифорнияликларнинг 44 фоизи штатнинг АҚШдан ажралишини хоҳлаши маълум қилинди

    Дунё | 1 июл, 20:44

    Расман: Кепа Аррисабалага “Арсенал” билан шартнома имзолади

    Спорт | 1 июл, 20:34

    Тошкентда KIA ва BMW иштирокида пойга уюштирган блогерларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.