Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Қаҳрамон маҳалласида яшовчи Зокир Алимов ва Зарнигор Пардаева оиласида уч эгизак дунёга келди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Уларга улуғ ниятлар билан Ҳасан, Ҳусан ва Фотима деб исм қўйилди. Бу хушхабар нафақат, Алимовлар хонадони балки, Сурхондарё вилояти аҳлига ўзгача қувонч улашди. Чунки, воҳада бир йўла уч эгизак туғилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат саналади.
Вилоят перинатал маркази чақалоқлар соғлом экани ва уларнинг соғлиғини малакали тиббиёт ходимлари назорат қилиб турганини билдирган.
Мавзуга доир:
- Наманганда 2019 йил бошидан тўққизинчи уч эгизак туғилди
- Тошкентда туғилган уч эгизакка Шавкат, Мирзиё, Миромон деб исм қўйилди. Оила машинадан умидвор эмас
- Ховосда туғилган 3 эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилди
- Бекободда туғилган 4 эгизакнинг ота-онасига 3 хонали уй совға қилинди
- Бухорода туғилган 3 эгизакка Шавкат, Мирзиё ва Саида исмлари қўйилди
Изоҳ (0)