• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тиббий ёрдам учун ордер олишда юзага келаётган навбатларнинг сабаблари маълум қилинди

    Ўзбекистондаги 16 та республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига йўналтирилаётган имтиёзли тоифадаги беморларга бериладиган ордерларни олишга навбатлар 2019 йилга нисбатан бироз камайган. Бунинг сабаби ушбу марказлар мутахассислари йил давомида ҳудудларда қатъий график асосида юқори технологиялар ёрдамида тиббий текширув ва операциялар ўтказган. Вилоятларга ҳам зарур замонавий технологиялар олиб кирилмоқда. Бу ҳақда 21 февраль, жума куни, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида таъкидлаб ўтилди.

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, даволаш-профилактика муассасаларида имтиёз гуруҳларига кирувчи аҳолига даволаниш учун ордер бериш ҳукуматнинг 2004 ва 2017 йилларда имзоланган қарорлари билан тартибга солинади.

    Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилишда ордер бериш билан боғлиқ муаммолар ва катта навбатларнинг қандай омиллар боис юзага келаётгани тўғрисида ҳам сўз юритилди.

    «Ордер беришдаги муаммоларнинг энг асосийси — 16 та марказга Вазирлар Маҳкамасининг 826-сонли қарорида белгиланган квота миқдорида етарли маблағ ажратилмаяпти. Шу сабаб марказларга бюджет ҳисобидан даволанадиган имтиёзли тоифага кирувчи беморларни йўллашда чекловлар кузатиляпти. Натижада, навбатлар ҳам ҳосил бўлмоқда.

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Мисол учун, 2019 йилда хирургия марказига тиббий хизматлар учун 30 фоиз, шошилинч хизмат учун эса 5 фоиз миқдорда маблағ ажратиш белгиланган эди. Аммо йил мобайнида 18 фоизга молиялаштирилди. Бу маблағ 1 минг 400 та ордерга етган. Фуқароларда эса 2 минг 880 та стационар ордерга эҳтиёж туғилган.

    Шунингдек, кардиология марказига ўтган йили тиббий хизматларга 30 фоиз, шошилинч хизмат учун 5 фоиз миқдорда давлат бюджетидан пул ажратилиши режалаштирилган. Бироқ амалда 15 фоиз молиялаштирилган. Ушбу маблағ 1 минг 439 та ордерга ишлатилган. Аҳолининг талаби эса 2 минг 448 та бўлган.

    Қисқаси, 2019 йилда марказларнинг бирортасига ҳукумат қароридаги квоталар миқдорида давлат бюджетидан тўлиқ маблағ ажратилмаган. Ўртача молиялаштириш 8—18 фоизни ташкил қилган.

    Бундан ташқари, республика бўйлаб уюштирилган сайёр қабуллар ва марказларнинг вилоятларга ёрдам сифатида ўтказилган тиббий текширувларида имтиёз гуруҳига кирувчи касалликларнинг аниқланиши натижасида ордерга бўлган эҳтиёж ҳам бир неча баробарга ошган», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Мўминов.

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    ССВ расмийсининг қўшимча қилишича, муаммолар бўлишига қарамай, ордер олишга навбатлар ўтган йилга нисбатан бироз камайган.

    «2019 йил бошида 16 минг 381 нафар одам навбатда турган бўлса, бу кўрсаткич жорий йил бошида 12 минг 323 тани ташкил этди. Бунинг сабаби марказлар йил давомида ҳудудларда қатъий график асосида юқори технологиялар асосида 2 минг 569 та операция ўтказди. Маҳаллий мутахассисларга услубий амалий маслаҳатлар кўрсатиляпти. Шунингдек, вилоятларга ҳам зарур замонавий технологиялар олиб кирилмоқда.

    Жорий йил якунига қадар вилоятларда марказларнинг 15 та филиалини очиш режалаштирилган. 2021—2022 йилларда эса 14 та филиал фаолияти йўлга қўйилади. Шу тариқа навбатга эҳтиёж яна камаяди», — деди Баҳром Мўминов.

    21.02.2020, 23:44   Изоҳ (0)   29431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дронлардан фойдаланишга қўйилган тақиқни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

    21.02.2020, 23:13

    Uzbekistan Airways Наврўз байрами кунлари учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилди

    21.02.2020, 22:57

    Наманган халқаро аэропортида коронавирус кириб келиш хавфини бартараф этиш бўйича ўқув машқи ўтказилди (фото)

    21.02.2020, 22:27

    Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган қурилиш ва ижтимоий лойиҳалар билан танишди

    21.02.2020, 22:11

    Қозоғистондан қорамол олиб чиқишнинг тақиқлангани Ўзбекистондаги гўшт нархига ҳозирча таъсир кўрсатмади

    21.02.2020, 21:54

    Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади

    21.02.2020, 21:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58

    Абдусалом Азизов ва Пўлат Бобожонов янги лавозимларга тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:47

    Ўзбекистонда олти ой ичида энг қиммат сотилган авторақам баҳоси маълум қилинди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:40

    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

    Реклама | 30 июл, 19:30

    41 йил ўтиб: “Санта-Барбара” сериалининг юлдузлари бугун қандай кўринишда? 

    Кино | 30 июл, 21:25

    Шимолий Корея Трампдан ўзини ядро клубига қабул қилишни талаб қилди

    Дунё | 30 июл, 21:15

    Самарқанд вилоятида камбағаллик даражаси етти ойда 1,1 фоизга қисқарди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:05

    Италияда полиция дронлар ёрдамида пляждаги ўйинчоқ тимсоҳни уч кун излади

    Дунё | 30 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.