• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда дронлардан фойдаланишга қўйилган тақиқни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

    «Менинг фикрим» порталига Ўзбекистонда учувчисиз учадиган қурилмалардан фойдаланишга қўйилган тақиқни қайта кўриб чиқишни таклиф қилувчи петиция жойланди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Мурожаатда айтилишича, бошқа мамлакатларда дронлардан фойдаланиш бўйича бундай қатъий тақиқлар мавжуд эмас. Мазкур қурилмалар нафақат туризмда, балки бошқа соҳаларда ҳам кенг имкониятлар очади.

    Петиция тўрт кун ичида 2500 дан ортиқ овоз тўплаган. Агар мурожаат белгиланган муддат ичида 10 мингта овоз тўпласа, парламент уни кўриб чиқиши керак бўлади.

    Ўзбекистонда 2015 йилдан буён учувчисиз учадиган қурилмаларни олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш тақиқланган. Бу тақиқдан бир нечта ҳолат мустасно. Хусусан, «Геоинновацион марказ» ДУК, хорижий ижодий гуруҳлар. Шу билан бирга, вазни 250 граммдан ортиқ бўлмаган ҳамда фото ва видеокамера билан жиҳозланмаган учувчисиз учадиган қурилмаларни мамлакатга олиб кириш ва улардан фойдаланиш мумкин.

    Агар дронлар қонуний тартибда мамлакатга олиб кирилса, улардан фойдаланиш учун махсус рухсатнома олиш керак бўлади.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 2 май куни дронлардан ноқонуний фойдаланганларни озодликдан маҳрум этишни кўзда тутувчи қонунни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

    Қонунга кўра, Жиноят кодексига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилган.

    Мазкур ҳаракатлар такроран ёки ўта хавфли рецидивист томонидан, ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда ёки бир гуруҳ кишилар томонидан олдиндан келишилган ҳолда содир этилганда, ўрта ёки оғир даражадаги тан жароҳати етказишга сабаб бўлганда — уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

    Мазкур ҳаракатлар одам ўлимига, ҳалокатга ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

    Янги қоидаларнинг кучга кириши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси фуқароларни белгиланган талабларга тўлиқ риоя қилишга чақирди.

    Қўмита томонидан хабар берилишича, учувчисиз учиш қурилмаларини, уларнинг қўшимча ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

    21.02.2020, 23:13   Изоҳ (0)   24194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan Airways Наврўз байрами кунлари учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилди

    21.02.2020, 22:57

    Наманган халқаро аэропортида коронавирус кириб келиш хавфини бартараф этиш бўйича ўқув машқи ўтказилди (фото)

    21.02.2020, 22:27

    Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган қурилиш ва ижтимоий лойиҳалар билан танишди

    21.02.2020, 22:11

    Қозоғистондан қорамол олиб чиқишнинг тақиқлангани Ўзбекистондаги гўшт нархига ҳозирча таъсир кўрсатмади

    21.02.2020, 21:54

    Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади

    21.02.2020, 21:40

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мисрнинг газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компанияси раҳбарини қабул қилди

    21.02.2020, 21:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58

    Абдусалом Азизов ва Пўлат Бобожонов янги лавозимларга тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:47

    Ўзбекистонда олти ой ичида энг қиммат сотилган авторақам баҳоси маълум қилинди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:40

    41 йил ўтиб: “Санта-Барбара” сериалининг юлдузлари бугун қандай кўринишда? 

    Кино | 30 июл, 21:25

    Шимолий Корея Трампдан ўзини ядро клубига қабул қилишни талаб қилди

    Дунё | 30 июл, 21:15

    Самарқанд вилоятида камбағаллик даражаси етти ойда 1,1 фоизга қисқарди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:05

    Италияда полиция дронлар ёрдамида пляждаги ўйинчоқ тимсоҳни уч кун излади

    Дунё | 30 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.