Uzbekistan Airways компанияси Наврўз байрами муносабати билан 21—23 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб барча рейсларга 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.
Компания томонидан хабар берилишича, чегирмалар қуйидаги тартибда тақдим этилади:
- индивидуал йўловчилар учун — 30 фоиз;
- сайёҳлик гуруҳлари ва таълим муассалари ўқувчилари, талабалари ва тингловчилари учун — 40 фоиз;
- оилалар учун (икки ёки ундан кўп киши: эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари) — 50 фоиз;
- нафақахўр ва ногиронлар учун — 50 фоиз;
- Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, уруш давридаги меҳнати ва хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун — 50 фоиз;
- Чернобиль АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун — 50 фоиз.
Аввалроқ Uzbekistan Airways ўз ходимларининг янги формасини тақдим этгани ва тўртта Boeing самолётини сотувга қўйгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)