• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўғриликка тенглаштирилган, трансфер ойнаси ёпилган вақтда амалга оширилган «Барселона» хариди — Мартин Брэйтуэйт воқеаси ҳақида

    Европада қишки трансферлар ойнаси ёпилиб бўлган. Бироқ «Барселона» жароҳат олган Усмон Дембеленинг ўрнига «Леганес» ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйтни сотиб олганини эълон қилди. Ушбу трансфер қандай рўй берганини тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

    Фото: «Барселона» матбуот хизмати

    Фото: «Барселона» матбуот хизмати

    * Брэйтуэйт — Ла Лигада қолиш учун курашаётган «Леганес» (19-ўринда) сафида жорий мавсум 24 та турнинг барчасида қатнашди. У 6 та гол билан клубнинг энг яхши тўпурари бўлиб турганди.

    * «Барселона» даниялик ҳужумчи учун «Леганес»га 18 миллион евро тўлайди

    Брэйтуэйтнинг клуб билан тузган шартномасида айнан шу маблағ товон пули сифатида кўрсатилган. «Леганес» Каталония клубидан Мартин бўйича таклиф келиб тушган вақтда аввалига музокараларга киришишдан бош тортди. Клуб президенти Фелипе Морено қуйидагича баёнот берди: «Товон пулини тўланг ёки Брэйтуэйт биз билан қолади».

    * Трансфер ойнаси ёпилган бўлса-да, «Барселона» қандай қилиб харидни амалга оширди?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Усмон Дембеле сафга қайтганига кўп бўлмасидан яна жароҳат олди. Шифокорлар эса текширувлардан сўнг у камида 5 ой майдонда бўлмаслигини тасдиқлади. Дембеле учун мавсум якунланди. «Барселона» эса Ла Лиганинг махсус комиссиясига Дембеленинг жароҳати ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Ла Лига қоидаларига кўра, клуб жароҳатланган футболчининг ўрнига фақат Испания чемпионатида тўп тепадиган футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин бўларди. У евроаренада ўйнай олмайди ва фақат ички биринчиликда ҳаракат қилади. Ла Лига «Барселона»га рухсат берди.

    * Ла Лига «Леганес»га Брэйтуэйтнинг ўрнига футболчи олиб келишга рухсат бермади

    Ла Лигада 4-мавсумини ўтказаётган «Леганес» Мартиннинг ўрнига янги футболчи олиб келиш учун лига раҳбариятига хат йўллаб, рад жавобини олди. Жамоанинг асосий ҳужумчисини трансфер ойнаси ёпилган вақтда сотиб олишди, унинг ўзига эса бунга рухсат берилмади.

    Қайд этиш жоиз, январда клуб яна бир футболчиси — Юссуф ан-Носиридан айрилган эди. «Севилья» ан-Носирининг шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлади ва уни олиб кетди.

    «Леганес» деярли ҳужумчисиз қолди.

    * Футболчисининг кетишини эълон қилган «Леганес» Ла Лиганинг трансферларга таъсири ҳақида бонг урди

    «Бу саволни ўртага ташлашни хоҳлаймиз. Ўзимизга жиддий ва катта зарар берадиган ҳолатга тушиб қолдик. Бу қандай қоида бўлди?! Узоқ муддатга футболчисидан айрилган клуб бир томонлама ўз муаммосини ҳал қилиши мумкин экан-да! Унинг муаммоси эса бошқа клуб бўйнида шундайми? Мазкур қоидани клублар ўзаро келишган ҳолатда амал қилганда тушунардик, бироқ ахир бу клубларнинг тенглиги қоидаларига зид-ку. Ушбу ҳолатни, таърифлаб бўлмас даражада катта зарарларни камайтириш учун охиригача боришга тайёрмиз. Регламентдаги мазкур қоидани адолатсиз ҳисоблаймиз. Фойда кўрган «Барселона», жабрланган эса «Леганес» бўлди», — дея баёнот берди Мартин Ортега.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    * Marca нашри муҳаррири Роберто Паломар «Барселона»ни аёвсиз танқид қилиб чиқди
    «Албатта, маълум қоидалар бор. Аммо клублар ушбу қоида бўйича қандай ҳаракат қилишни ўзлари ҳал этади. «Барселона» эса этика қоидаларини очиқ-ойдин равишда бузди. Каталонларнинг бу иши улкан ўғирликлар даврини ёдга солмоқда. Гап қоидаларга амал қилишда эмас, балки принципсиз клубга айланиш ҳақида кетмоқда. Ушбу ҳолатдан сўнг футбол жамоатчилиги «Барселона»ни аввалгидек қабул қилади деб ўйламайман. Бу спорт нуқтаи назари билан қаралганда шубҳали трансфер, молиявий томондан эса аҳмоқона», — дея ёзади Роберто.
    * Брэйтуэйтнинг «Барселона»га ўтиши «Леганес»нинг Ла Лигада қолиш-қолмаслигида муҳим роль ўйнайди

    Боиси «Леганес»да атиги бир нафар соф ҳужумчи қолди — Гидо Каррило. Гидо майдонга жуда кам тушади ва сермаҳсул эмас. Жамоада бошқа вариантлар ҳам бўлиши мумкин, бироқ қолган ҳужумкор футболчилар битта ҳам гол ургани йўқ. Буни қуйидагича тушунтиришга ҳаракат қиламиз: Брэйтуэйт ва ан-Носирини ҳисобга олмаса, «Леганес»нинг атиги 4 нафар футболчиси Ла Лигада гол урган. Голлардан 5 таси ярим ҳимоячи Оскар Родригесга тегишли.

    * Мартин Брэйтуэйт ишини Али Дурсун ҳал қилди. У ким?

    У Френки де Йонгни «Барселона»га олиб келган агентликда фаолият олиб боради. Таъкидлаш жоиз, де Йонг билан бирга ўтган ёзда Дурсуннинг ўғли Майк ван Бейнен ҳам Каталония клубига ўтганди. Бироқ у «Барселона»нинг иккинчи жамоасида битта ҳам ўйин ўтказмасдан, қишки трансферлар вақтида «Генчлербирлиги» клубига «бадарға» бўлди.

    * «Барселона»нинг режаси

    Луис Суареснинг жароҳатидан ҳеч қанча ўтмай, «Барселона» клуб тарбияланувчиси бўлган ҳужумчи Абель Руисни «Брага»га ижарага бериб юборди. «Брага» мавсум сўнгида Руисни 8 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди («Леганес» Мартин Брэйтуэйтни «Мидлсборо»дан 5 миллион еврога харид қилган). Бироздан кейин Каталония клуби ҳужум чизиғининг иккала қанотида ҳам ўйнашга қодир бўлган Карлес Пересни «Рома»га ижарага берди-қўйди. Мантиқни қаранг: 31 январда ҳужумчисини қўйиб юбориш ва орадан бир неча кун ўтиб трансферга рухсат сўраш.

    * Брэйтуэйт — ёздаёқ «Барселона»га керак бўлмай қолиши мумкин

    Тез орада Луис Суарес сафга қайтади, ёзда эса Усмон Дембеле ҳам жароҳатдан тузалади. «Барселона» Дурсун билан музокараларда Мартиннинг трансфери фавқулодда ҳолат эканлигини тушунтирган. Агар футболчи каталонияликларни ўз ўйини билан хурсанд қила олмаса, у сотиб юборилади. Аммо «Барселона» футболчига сарфланган 18 миллион еврони ортга қайтара олмаслигини ҳам тушуниб турибди.

    Бироқ Каталония клуби Брэйтуэйтга харидор чиқишига ишонмоқда. Бу гап қаердан чиқди дерсиз? Дурсунга кўра, қишки трансферлар вақтида «Леганес»га Брэйтуэйт бўйича АПЛнинг бир неча клуби таклиф билан чиққан. Лекин «Леганес» ҳужумчисини сотишни истамаган.

    Каталониянинг Diario Sport нашрида 89 фоиз мухлис Брэйтуэйт трансферини ўйланмай амалга оширилган харид сифатида баҳолади. Шу билан бирга редакциянинг ўзи эълон қилган мақоласида Мартинни «даниялик Роналдо» сифатида эътироф этди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    * «Мидлсборо» эса хурсанд

    Брэйтуэйтнинг трансферидан фақатгина футболчининг аввалги клуби «Мидлсборо» хурсанд бўлмоқда. Инглиз қайта сотувдан 4,5 миллион еврога эга бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ёзида «Боро» футболчи учун «Леганес»дан 5 миллион еврони қуртдек санаб олганди.

    Рус тилидан Асрор Абдуназаров таржимаси

    20.02.2020, 18:24   Изоҳ (0)   31437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик эркин курашчи допинг сабаб Токио—2020 Олимпиадаси йўлланмасидан маҳрум этилди

    20.02.2020, 16:38

    «Барселона» Мартин Брэйтуэйт трансферини эълон қилди

    20.02.2020, 15:53

    Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 85-ўриндан жой олди

    20.02.2020, 15:36

    ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

    20.02.2020, 12:28

    «Тоттенҳэм» — «Лейпциг», «Аталанта» — «Валенсия» учрашувларининг энг яхши футболчилари аниқланди

    20.02.2020, 08:25

    ЕЧЛ. «Тоттенҳэм» «Лейпциг»га ютқазиб қўйди, «Аталанта» эса «Валенсия»га имкон қолдирмади (видео)

    20.02.2020, 03:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.