«Леганес» клуби ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Бу ҳақда каталон клуби матбуот хизмати маълум қилди.
28 ёшли даниялик футболчи билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.
«Барселона» матбуот хизматининг маълум қилишича, Брэйтуэйт трансферига 18 миллион евро сарфланган. Унинг янги келишувида товон пули 300 миллион евро қилиб белгиланади.
Жорий мавсум Брэйтуэйт Ла Лигада 24 ўйин ўтказиб, олтита голга муаллиф бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания футбол федерацияси Луис Сураэс ва Усмон Дембеленинг узоқ муддатга сафдан чиққани боис «Барселона»га ҳужумчи сотиб олишга рухсат берганди.
Мартин «Барселона» сафида Ла Лигада бемалол майдонга тушиши мумкин. Европа Чемпионлар Лигасида эса УЕФА чеклови сабаб ўйинларда қатнаша олмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)