УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигасининг мазкур ҳафтадаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини маълум қилди.
Унга кўра, ортда қолган тўртта учрашувнинг энг яхши ўйинчилари ҳафта футболчиси бўлишга кураш олиб боради.
Номзодлар билан танишинг:
Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д») — ПСЖга қарши ўйинда (2:1) иккита гол;
Ренан Лоди («Атлетико») — «Ливерпуль»га қарши ўйинда (1:0) 71% паслар аниқлиги;
Ҳанс Ҳатебур («Аталанта») — «Валенсия»га қарши ўйинда (4:1) иккита гол ва 92% паслар аниқлиги;
Уго Льорис («Тоттенҳэм») — «Лейпциг»га қарши ўйинда (0:1) тўртта сейв.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)