Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов (125 кг) анти допинг қоидаларини бузганлиги сабаб Токио—2020 Олимпиадаси лицензиясидан маҳрум бўлди.
Бутунжаҳон бирлашган кураш федерацияси (UWW) матбуот хизматининг маълум қилишича, Раҳимов билан бирга суриялик Бадҳа Хутоба (125 кг) ва франциялик Зелимхон Ҳожиевнинг (74 кг) танасида тақиқланган моддалар борлиги аниқланган.
Ҳасанбой 2019 йилнинг сентябрь ойида Қозоғистонга ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалига эга чиққан ҳолда Олимпия ўйинларига йўлланма олганди.
Бироқ дисквалификация Ўзбекистон терма жамоасига тааллуқли бўлмайди. Ўзбекистонлик бошқа курашчига март ойида бўлиб ўтадиган Олимпиадага саралаш мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқи тақдим этилади.
Изоҳ (0)