УЕФА ташкилоти Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида 19 февраль кунги беллашувларнинг энг яхши футболчилари номини эълон қилди.
Унга кўра, «Тоттенҳэм» — «Лейпциг» (0:1) учрашувининг энг яхши футболчиси номи лондонликлар дарвозабони Уго Льорисга насиб этди. Франциялик посбон мазкур ўйинда тўртта сейв ижро этди.
«Аталанта»—«Валенсия» (4:1) тўқнашувининг энг яхши футболчиси сифатида эса Ҳанс Ҳатебур эътироф этилди. Футболчи учрашувда дублга эришди
Эслатиб ўтамиз, УЕФА ушбу совринни илк марта таъсис этди. Совриндорлар стадиондаги техник кузатувчилар орқали ўйин сўнгида аниқланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)