Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ва «Pepsi Uzbekistan» Европа Чемпионлар Лигаси кубогининг Марказий Осиё тарихида илк маротаба Ўзбекистон пойтахтига олиб келинишини эълон қилади. Футбол оламидаги асосий мукофотлардан бири бўлган кубок Тошкентдаги «Анҳор Локомотив» боғида жойлашган «Ахелон» картинг клубида 22—23 февраль кунлари намойиш этилади.
Мукофотнинг дунё шаҳарларида намойиш қилиниши футбол мухлисларининг севимли ва узоқ кутилган тадбирларидан биридир. Бу галги «Кубок ва муҳлислар учрашуви»нинг ўзига хослиги шундаки, ушбу мукофот аввал фақат Европа мамлакатларига келтирилган ва оммага намойиш қилинган.
«Европа Чемпионлар Лигаси кубогининг Тошкентга олиб келиниши нафақат юртимиз балки, Марказий Осиё тарихида ҳам муҳим воқеадир. Айнан бизнинг компаниямиз мазкур афсонавий кубокни Ўзбекистонга олиб келиш шарафига эга эканидан бағоят ҳурсандмиз. Ушбу воқеа минтақа ва мамлакат футбол мухлислари хотирасида узоқ вақт сақланишига ишонамиз», – деб изоҳлади Ўзбекистондаги PepsiCo ҳамкори «International Beverages Tashkent» компанияси ижрочи директори Максим Ефремов.Бу ҳақиқий футбол ишқибозлари, Тошкент аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун Европа Чемпионлар Лигаси кубогини ўз кўзлари билан кўришнинг ажойиб имкониятидир. Ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган «Pepsi Uzbekistan» жамоаси саъй-ҳаракатлари туфайли 22 ва 23 февраль кунлари мухлислар кубок билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади ва унинг Ўзбекистонга олиб келишинига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этишлари ҳам мумкин.
Европа Чемпионлар Лигаси кубоги — бу баландлиги 74 см ва оғирлиги 7,5 кг бўлган, ичи олтин қопламали кумуш амфорадир. 1955 йилдан бери энг зўр футбол жамоларига топшириб келинаётган кубокнинг орқа томонига турли мавсумларда ғолиб бўлган клубларнинг номлари ўйиб ёзилган. Кубокнинг ҳозирги эгаси Англиянинг «Ливерпуль» клуби.
Сиз https://t.me/pepsi_uefa_bot Telegram ботида рўйхатдан ўтиб, тадбир иштирокчисига айланишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)