Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Ливерпуль» Мадридда «Атлетико» меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 80-дақиқасида Мерсисайд клуби сардори Жордан Ҳендерсон жароҳат сабаб ўз ўрнини Жеймс Милнерга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Маълум бўлишича, футболчи чап оёқ тизза ости пайидан жароҳат олган.
Ҳозирча Ҳендерсоннинг қачон сафга қайтиши ҳақида расмий маълумот тақдим этилмади. Жордан жорий мавсум «Ливерпуль» сафида 34 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)