Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячи Эмре Жанни «Ювентус»дан тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Жаннинг «Боруссия» билан ижара шартномаси 2020 йилнинг 1 июлида ўз якунига етади. Мана шу санадан бошлаб «Боруссия» ва Эмре ўртасидаги келишув кучга киради. Шартнома 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
«Ювентус» Жаннинг трансферидан 25 миллион евро ишлаб олади. Дортмунд клуби бу миқдорни уч йил мобайнида тўлаб беради.
Январда «Боруссия» сафига қўшилган футболчи Бундеслигада иккита ўйин ўтказиб, битта голга муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)