Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида Дортмундда «Боруссия» ПСЖни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Дортмундликлар сафидаги иккала голга ҳам норвегиялик 19 ёшли ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд муаллифлик қилди. Ҳоланд шу тариқа Чемпионлар Лигасининг битта мавсумида икки жамоа сафида майдонга тушган ва гол урган илк футболчи сифатида тарихга кирди. Футболчи 2019/20 йилги мавсумни «Зальцбург» сафида бошлаганди. У гуруҳ босқичида 6 та ўйинда 8 та гол урди. 2020 йил январида эса «Боруссия» сафига бориб қўшилди.

Ҳоланд «Боруссия» келгандан бери учта мусобақада гол уришга эришди: Бундеслига, Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигаси. Унинг ҳисобида 7 та ўйинда урилган 11 та гол бор.

Маълумот учун, «Боруссия» Ҳоланд учун «Зальцбург»га 20 миллион евро тўлаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди