Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида ПСЖ клуби сафарда «Боруссия Дортмунд»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Парижликлар сафида Марко Верратти ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди. Бу италиялик футболчи учун ПСЖ сафида еврокубоклардаги 58-ўйин бўлди. Веррати бу орқали жамоанинг собиқ футболчиси Пол ле Гуэн қайд этган натижани янгилаб рекорд ўрнатди. Ле Гуэн вақтида ПСЖ сафида евроаренада 57 та ўйин ўтказганди.
Маълумот учун, ПСЖ ва «Боруссия» ўртасидаги жавоб беллашуви 11 март куни Парижда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)