• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев кластерларни ташкил қилиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль, жума куни, мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд эилишича, давлат раҳбарининг 2019 йил 23 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Олий Мажлисга Мурожаатномада барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги бўйича ҳам аниқ йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

    2025 йилгача мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 100 миллиард доллар, йиллик экспортни 30 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бу кўрсаткичларга эришиш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам жуда катта резерв ва имкониятлар бор, дейилади хабарда.

    Мева-сабзавот экспортини тизимли ташкил қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи билан экспортёр ўртасида ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида мева-сабзавотчилик ва узумчиликда ҳам кластер тизими жорий қилинмоқда.

    Таъкидланишича, Президентнинг 2019 йил 11 декабрдаги қарори билан бу борадаги барча ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиб берилди.

    Видеоселектор йиғилишида мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластерлари фаолиятини самарали ташкил қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

    Аввало, тизимдаги шартномавий муносабатларни тўғри шакллантириш, маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспортчининг манфаати, мажбурияти ҳамда жавобгарлигини аниқ белгилаш муҳимлиги таъкидланди.

    Кластерлар таклифлари асосида экспортбоп экинларни жойлаштириб, зарур уруғлик, кўчат, минерал ўғит, ёқилғи масаласини ҳал қилиш ва уларнинг таъминотини тизимли йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Жойларда кластерлар фаолиятини самарали ташкил этишга вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари шахсан масъул этиб белгиланди.

    Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарларининг ўринбосарларидан бири мева-сабзавотчилик кластерларини айланма маблағлар билан таъминлаш ва улар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришга масъул қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Кластерлар фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсад — экспорт ҳажмини ошириш. Бунинг учун эса янги бозорларни топиш керак. Бозор бўлмаса, экспорт ҳам бўлмайди, кластер тизими ҳам юрмайди. Шунинг учун чет эллардаги талабни мунтазам ўрганиб, имкониятлардан самарали фойдаланиш, экспортда изчилликни таъминлаш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига ташкил этилаётган ҳар бир кластер билан индивидуал ишлаб, экспорт шартномаларини чуқур таҳлил қилиш, айланма маблағлар ажратилишини ҳисобга олиб, қўшимча шартномалар тузишга кўмаклашиш вазифаси юклатилди.

    Йиғилишда вилоятлар ҳокимлари мева-сабзавот кластерларини ташкил қилиш, бозорбоп маҳсулотлар етиштириш ва қайта ишлаш, экспорт ҳажми ва географиясини кенгайтириш борасидаги режалари юзасидан ахборот берди.

    Пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан қадамма-қадам воз кечиш масалалари ҳам йиғилишда батафсил муҳокама қилинди.

    Президент Олий Мажлисга Мурожаатномасида ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтиш зарурлигини таъкидлаган эди.

    Маълумки, бу борадаги биринчи қадам сифатида қолипли нон, ун, буғдой, чигит, пахта ёғи нархи эркинлаштирилган эди. Бунга пухта тайёргарлик кўрилгани натижасида нархларда кескин ўзгариш бўлмади, дейилади хабарда.

    Пахта ва ғаллага давлат буюртмасини бекор қилиш масаласида ҳам Жаҳон банки экспертлари иштирокида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    «Бу йил қишлоқ хўжалигида катта ислоҳотларни бошлаяпмиз. Ҳокимлар бу масалани чуқур тушуниб, ичига киришлари шарт. Энди орқага йўл йўқ. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини эркинлаштирмасак, манфаатдорликни оширмасак, иқтисодий ўсиш ва самарадорликка эришиб бўлмайди», — деди Президент.

    Йиғилишда кластерлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Адлия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кластерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб, уларнинг фаолиятини тартибга солиш юзасидан кўрсатма берилди.

    Пахта етиштиришнинг амалдаги тизими фермерлар ва кластерлар ўртасида молиявий жиҳатдан кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Бу бир тарафдан пахтани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга маблағ етишмаслигини келтириб чиқарса, иккинчидан, пахта етиштирган фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоб қилиш имкониятини чеклаб қўймоқда.

    Шу боис кластерлар молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, уларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни алоҳида фаолият тури сифатида кредитлаш тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

    Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган жойларда пахта тозалаш заводлари негизида фермерлар кооперациялари йўлга қўйилиши белгиланди.

    Бу тажриба Туркияда ўзини оқлаган. Ушбу тизимнинг энг муҳим жиҳати — фермерлар нафақат пахта хом ашёсини, балки уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни (тола, чигит, шрот, шелуха) сотишдан ҳам манфаатдор бўлади.

    Яна бир аҳамияти — пахта етиштиришда рақобат шаклланади. Кластерлар ва кооперативлар ўртасида рақобат бўлса, бундан фақатгина фермерлар, яъни ер эгалари бўлган деҳқонлар манфаатдор бўлади.

    Пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмаси бекор бўлса, илгаригидек режа ортидан қувиш барҳам топади. Эндиликда ҳокимлар халқ депутатлари кенгаши билан бирга экин ерларидан самарали фойдаланиш ва экин турларини тўғри жойлаштиришга масъул бўлади. Улар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш, ирригация тармоқларини таъмирлаш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ушбу мақсадларда ажратилаётган маблағлар ва субсидиялардан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этади. Деҳқонларга сервис хизматлари кўрсатиш, зараркунандаларга қарши қурашиш, пахта йиғим-теримида механизация даражасини ошириш чораларини ҳам кўради.

    Видеселектор йиғилишида ғалла ҳосилини ғамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Қайд этилганидек, ғаллани давлат эҳтиёжи учун мажбурий сотиб олиш тизимидан давлат захиралари тизимига ўтилмоқда ва фермерларга ғаллани эркин сотиш ҳуқуқи берилмоқда. Бу масала озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ бўлганлиги боис давлатга мажбурий ғалла сотиш тизими икки босқичда бекор қилиниши режалаштирилган.

    Бу йил етиштириладиган ғалла ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган ҳажми камайтирилади. Яъни, мамлакат бўйича бу йил қўшимча 1 миллион тоннадан ортиқ ғалла фермерлар ихтиёрида қолади.

    2021 йил ҳосилидан бошлаб эса давлатга ғалла сотиш режаси тўлиқ бекор қилиниб, маҳсулотни бозор нархларида сотиб олиш йўлга қўйилади.

    Президент бу ўзгаришларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

    Ер ажратиш борасидаги муаммолар кўриб чиқилди. Суғориладиган майдонлар талон-торожига чек қўйиш, ҳар бир қарич ердан халқ манфаати йўлида самарали фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, жойлардаги мутасаддиларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.

    14.02.2020, 20:04   Изоҳ (0)   45024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев: Мабодо коронавирус республикамизга кириб келса, бу бўйича тайёргарлигимиз бор

    14.02.2020, 19:34

    «Баъзи воқеалар сабаб прокурорларнинг кайфияти синиб қолди». Светлана Ортиқова тизимдаги порахўрликлар ҳақида гапирди

    14.02.2020, 19:19

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари шамол тезлиги кучайиб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

    14.02.2020, 19:03

    Светлана Ортиқова «снос»лар ҳақида: Ҳақиқатдан шармандали ишлар бўлди

    14.02.2020, 18:33

    Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 10 нафар ректор ишдан олинди

    14.02.2020, 18:18

    Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев: Менинг идорам — прокуратуранинг ҳам ваколатлари жиддий қисқарди

    14.02.2020, 17:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фильмларда бошқа кино юлдузларини гавдалантирган замонавий актрисалар

    Лайфстайл | 25 июн, 09:58

    Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

    Дунё | 25 июн, 09:53

    Жазирамада ёқимсиз ҳидлардан қутулишга ёрдам берадиган 7 та лайфҳак

    Лайфстайл | 25 июн, 09:47

    “Эронга қарши уруш ҳали тугамаган” — исроиллик генерал

    Дунё | 25 июн, 09:32

    Исроил ҳужумида 80 дан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 25 июн, 08:40

    Ўзбекистонликлар қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича Швецияга ишга юборилади

    Ўзбекистон | 25 июн, 08:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.