14 февраль, жума куни, Ўзбекистоннинг шимолий ҳудуди — Қорақалпоғистонга Кавказ районларидан нам ҳаво оқими киради, натижада об-ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 15 февраль, шанба куни, нам ҳаво оқимининг таъсири мамлакатнинг катта қисмига тарқалади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб ўтади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0—5 даража, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
16 февраль, якшанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик тўхтайди. Фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради.
Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ атрофида, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)