Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга шахслар тоифасини кенгайтириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда 2020 йил — «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига жисмоний ва юридик шахслар, Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларини киритиш назарда тутилган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, қуйидагилар Конституциявий суд кўриб чиқиши учун масалаларни киритиш ҳуқуқига эга:
- Олий Мажлис палаталари, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, Омбудсман;
- Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси;
- депутатлар гуруҳи — Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисми;
- сенаторлар гуруҳи — сенаторлар умумий сонининг камида тўртдан бир қисми;
- Олий суд;
- Бош прокурор.
Изоҳ (0)