5 февраль куни Термиз археология музейи ходимлари томонидан Термиз туманидаги «Зумола» ёдгорлиги яқинида жойлашган дала экин майдонидан Кушон подшоҳлиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона топилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб объект ҳақида музей раҳбариятига маҳаллий фермер ишчиси хабар берган.
Сўнгра Термиз Археология музейи ходимлари томонидан вилоят маданий мерос бошқармасига хабар берилди. 6х6 м2 ҳудудида олиб борилган қазишма ишлари жараёнида 22 дона дон маҳсулотлари сақланадиган хумлар топилди, дейилади хабарда.
Қазишма янада катталиги тахмин қилинмоқда. Айни пайтда мазкур ҳудудда археологик қазишма ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)