Ўзбекистонда суд қарорларини ижро этиш тизимини илғор халқаро амалиёт асосида қайта кўриб чиқилиб, нодавлат ижрочилар институти ташкил қилинади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Дастур лойиҳасида Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва Олий суд томонидан 2020 йил 1 августга қадар хусусий ижро бюроси фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, хусусий ижро бюросининг вазифа ва функциялари доираси ҳамда хусусий ижро бюроси фақат юридик шахслар қарздор бўлган ҳолатларда иш юритиш механизми ва жисмоний шахсдан ҳар қандай ундирувни амалга ошириш мумкин эмаслиги назарда тутилган ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилган.
Хусусий ижро бюроси институти кўплаб хориж мамлакатларида мавжуд ва самарали фаолият олиб боради. Ижрочилар коллектор компания, қарздорликни ундириш агентлиги ёки бошқа шаклда ишлаши мумкин. Хусусий компания тарзида ишлайдиган ушбу ташкилотлар қарздорлардан давлат ҳисобига пул ундириш муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)