Жорий йил 8 февраль, куни соат 18:39 да Тошкентнинг Олмазор тумани, «Умид» маҳалласи, Қорақамиш 2/3-даҳаси, 21-уйда жойлашган қурилиши тугатилмаган «Сирож Солиҳ» жоме масжидининг ички ва шифт қисми 60 метр квадрат майдонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 18:46 да ҳодиса жойига етиб борган. Соат 18:56 да аланга қуршаб олиниб, соат 19:39 да тўлиқ ўчирилган.
«Ёнғин қурилиш объектида пайвандлаш ишлари олиб бориш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида келиб чиққан», — дейилади хабарда.
ИИББ матбуот хизматига кўра, ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар бўлмаган.
Изоҳ (0)