Наманганда Умрага отланган 90 яшар онахонга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Чортоқ туманининг Ҳазратишоҳ қишлоғи Наманган вилояти марказидан 70, туман марказидан эса 50 километр узоқликда жойлашган. Мазкур қишлоқда яшовчи фуқароларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида Чортоқ туман давлат хизматлари маркази томонидан мунтазам равишда сайёр давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Қишлоқнинг табаррук онахонларидан бири Айимхон Машарипова бу йил Умра сафари учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги боис давлат хизматлари марказига мурожаат қилди.
Мурожаат Чортоқ тумани ФҲДЁ бўлими томонидан тезкорлик билан ҳал этилди. Давлат хизматлари маркази ходимлари билан биргаликда салкам 90 ёшни қаршилаган онахонга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.
Изоҳ (0)