Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (НАБУ) мамлакат собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши яна иккита жиноий иш қўзғатди, деб хабар бермоқда UNN агентлиги.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Судгача бўлган терговни амалга оширишга Рада депутатларининг баёнотлари сабаб бўлган. Ушбу жиноий ишлар «Мол-мулкни ўзлаштириш, растрата қилиш ёки мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш билан талон-торож қилиш» ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш» моддалари бўйича қўзғатилган.

Айни пайтда Порошенко мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш, Керч бўғози воқеасида давлатга хоинлик, суд ҳокимиятини тортиб олиш ва «Прямой» телеканалини ноқонуний эгаллаб олиш билан боғлиқ камида 16 та жиноий иш бўйича айбланмоқда. Сўнгги жиноий иш 30 январь куни қўзғатилган бўлиб, унга собиқ президентдан ташқари АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва вице-президенти Жозеф Байден ҳам алоқадорлиги аниқланди.

2019 йилнинг декабрь ойида Пётр Порошенко ОАВдаги буюртма мақолалар учун 100 минглаб доллар сарфлагани маълум бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди