7 февраль куни кечаси Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг фармонига кўра, Сердар Бердимуҳамедов саноат ва қурилиш вазири этиб тайинланди, деб хабар беради «Хроники Туркменистана».
Мамлакат раҳбари ўғлини 2019 йилнинг июнидан бери эгаллаб келаётган Ахал вилояти ҳокими лавозимидан озод этган. Сердар раҳбарлиги остида Ахал вилояти Туркманистоннинг биринчи рақамли ҳудудига айланди, шунингдек, 2019 йилги пахта мавсумида режани биринчи бўлиб бажарди.
Мавзуга доир: Туркманистонда Ахал вилоятининг янги маъмурий маркази қурилиши бошланди. Вилоятга президентнинг ўғли раҳбарлик қилади
Изоҳ (0)