Коронавирус туфайли 7 февралдан бошлаб Хитойда яшовчи фуқароларнинг Тайван оролига кириши вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тайван маъмурияти аввалроқ Хитойда 24 январдан кейин бўлган хорижий фуқароларга алоҳида рухсатномасиз оролга киришни тақиқлаган эди.
Бундан ташқари, эртадан бошлаб Гонконг ёки Макаода бўлиб қайтган фуқаролар карантин остига олинади.
Маълумот учун, Хитойда тарқалган коронавирусдан вафот этганлар сони 565 кишига етди. Мамлакатнинг етакчи эпидемиологи Ли Лансзюан бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи 2019-nCoV коронавирусга қарши курашда ютуққа эришганини эълон қилди.
Лининг сўзларига кўра, лаборатория тажрибаларида абидол ва дарунавирнинг (ОИTСни даволаш ва олдини олиш учун ишлатиладиган антиретровирус дори) аралашмаси вирус самарали тўхтатишга қодир. Шунингдек, мазкур дори воситаларидан Чжэцзян провинциясида коронавирусни юқтириб олган беморларни ҳам даволашда қўлланилган.
Изоҳ (0)