• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Tashkent Trade Center» («Абу Сахий») бозоридаги тадбиркорлар билан юзага келган тортишувга муносабат билдирди

    «Корхонамизнинг асосий мақсади – бозорни халқаро стандарт даражасига олиб чиқиш, ривожлантириш, харидорлар ҳамда тадбиркорларга қулайлик яратиш». «Tashkent Trade Center» («Абу Сахий») бозоридаги тадбиркорлар билан юзага келган тортишувга муносабат билдирди.

    Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда «Tashkent Trade Center» хусусий корхонасига қарашли, халқ тилида «Мато бозори» деб аталувчи, асосан мато сотишга мўлжалланган дўконларнинг эгалари ва сотувчиларининг бозор маъмуриятидан норозилиги акс этган хабарлар тарқалган эди. Видеода бозор маъмурияти дўконларни реконструкция қилиш баҳонасида мулкни ноқонуний эгаллаб олишга уринаётгани кўрсатилганди.

    Бозор маъмурияти масалага ойдинлик киритиш мақсадида дўкон эгалари ҳамда сотувчиларнинг хоҳиш ва истакларини ўрганиб чиқиб, натижалари бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

    2019 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан 1-блок ҳудудида жойлашган савдо дўконларининг ёнғинга қарши ҳолати ўрганилиб, ёнғин содир бўлишига сабаб бўлувчи бир қанча камчиликлар аниқланган. Мазкур ҳолатни олдини олиш мақсадида, 1-блок ҳудудида реконструкция ишларини амалга ошириш зарурияти тўғрисида «Tashkent Trade Center»га хулоса тақдим этганди.

    Қуйида Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томондан аниқланган камчиликлар келтирилган:

    – савдо дўконларида мавжуд бўлган ёнғинни автоматик равишда сезиш ва хабар бериш қурилмасининг иссиқликка ишловчи IP-103 русумли сезгичлари янги, яъни тутунни сезувчи сезгичларга алмаштирилмагани;

    – айрим тадбиркорлар томонидан савдо дўконлари ичида ўзбошимчалик билан қайта таъмирлаш ишлари ўтказилиб, дўконлар ёнувчи тўсиқ деворлар билан бўлингани;

    – савдо дўконларининг ёнғинга бардошлилиги 2-даражадан паст бўлмаслиги талаб этилсада, павильонда мавжуд бўлган 796-та савдо дўконларидан 667 таси юк ташиш учун мўлжалланган контейнерлардан курилганлиги;

    – савдо дўконларининг электр таъминоти ер ости услубида ўтказилмасдан, томдан, ёнувчи боғотлар орқали ўтказилиб, симларда авария ҳолатлари мавжудлиги каби йигирмага яқин камчиликлар аниқланган.

    Бу каби камчиликлар бартараф этилмаса ёнғин содир бўлишига, уни кенг майдонга тарқалишига, кўп миқдорда моддий зарар кўрлиши ва инсонларни соғлиғи ва ҳаётига хавф келтириши каби ноҳуш ҳодисларга олиб келиш эҳтимоли юқорилиги айтилган.

    Шу сабабли ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар бажарилгунга қадар 1-блок савдо дўконларини иш фаолиятини вақтинча тўхтатиш ва қайта реконстуксия қилиш масалалари кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

    Юқорида келтирилган муаммолар аввалдан корхонада доимий фаолият олиб борувчи «Ёнғин хавфсизлиги бўлими» томонидан ҳам 1996/1997 йилларда, 700 га яқин темир контейнерлардан 14-15 м2 ҳажмдаги барпо этилган 1-блок ҳудудидаги савдо дўконларини мунтазам ўрганиши мобайнида таъкидлаб ўтилган камчиликлар ўз тасдиғини топган. Масалан, дўконлар ораси ва том қисмида матолардан чиққан майда иплар йиғилиб қолган. Матоларнинг 90 фоизи синтетика, ёниш хусусияти жуда тез. Оддий учқун чиқиб кетса ҳам, ёнғинни тўхтатиш имконияти жуда паст бўлади. Шунингдек, том билан дўконлар ораси 50 сантиметр бўлгани учун ёнғин вақтида у ерга кириш имкони бўлмайди.

    Бундан ташқари, ёз кунлари бозор ҳудудида харакатланиш жуда қийин. Бир томондан ҳавонинг иссиб кетиши, яна бир томондан дўконларга ўрнатилган совутгичларнинг иссиғи йўлакларга уради. Умумий совутиш ва иситиш тизими йўқ. Булар ҳақида тадбирокрларга мутахассислар бир неча маротаба тушунтириш берган.

    Ушбу муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўриш учун масалани инвесторлар олдига қўйилганида, улар «бўлди, бизни асосий мақсадимиз дўкондорларга хавфсизликни тўлалигича таъминлаб бериш» деган жавобни айтиб, «Мато бозори»даги дўконларни бузиб, ўрнига янгидан замон талабларига тўла жавоб берадиган мажмуа қуриш топшириғи ҳам берилган. Шу билан бирга, 1-блок ҳудудини қайта қуриб битказиш ишлари режалаштирилиши жараёнида, янги барпо этилган савдо мажмуасининг пастки қаватидан айнан 1-блок мулкдорлари, токи ўзларини дўконлари ўрнига янги дўкон қуриб битказиб, ўзларига қайта топширгунга қадар (тахминан 1-1,5 йил муддатни ўз ичига олади) вақтинча фойдаланиб туришлари учун 18-20 м2 ҳажмдаги дўконлар қурилди. 1-блок ҳудудини вақтинча кўчириш ишларида сиғим юзасидан муаммо келиб чиқмаслиги учун мазкур дўконларни корхона томонидан сотиш ёки ижарага бериш ишлари умуман амалга оширилмади.

    Дўкон эгалари ҳам, «Майли, дўконларимизни реконструкция қилиб, яна ўзимизга ўринга-ўрин берилса розимиз», – деган фикрни айтганди.

    Бир муддат аввал, янги, замонавий талабларга жавоб берадиган 700 та дўконни ўз ичига олган мажмуани қуриб битказдик. Мажума ертўласини автомашиналар тураргоҳи қилмоқчи эдик. Бироқ, «Мато бозор»ни реконструкция қилишимизни ўйлаб, ер тўлани дўконларга айлантирдик. Ер тўла деганда, биз билган ва ҳаёлга келтирадиган «подвал» эмас, аксинча, барча қулайликларга эга — умумий исситиш ва совутиш тизими ҳамда бошқа шароитлари мавжуд бўлган шинам дўконлар жойлашган жой назарда тутилмоқда. У ерда жойлашган дўконларнинг барчасида савдо қилиш учун қулайликлар яратилган. Кенг ва ёруғ, юкларни ташиш учун қулай лифтлар, эскалаторлар ишга туширилган. Ана шу ертўладаги дўконлардан «Мато бозор»да ишлаётган тадбиркорларга вақтинчалик бермоқчи бўлдик. Янги мажмуа ишга тушгандан сўнг, қайси тадбиркор қайси қаторда ва қайси жойда савдо қилаётган бўлса ўша жойдан дўкон ажратишни таклиф қилдик.

    Корхона маъмурияти 1-блокдаги «контейнер дўконлар»нинг иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб, уларни қайта реконструкция қилиш масалаларини кўриб чиқаётгани ва тегишли таклифлар ўрганилаётганлиги ҳақида мулкдорларни олдиндан огоҳлантирилди.

    Кейинчалик «Мато бозор»идаги мулкдорларга бу таклифни айтганимизда негадир улар ер тўладаги дўконларга вақтинча кўчиб ўтишни исташмади. Тадбиркорлардан нима учун бунга рози бўлмаётганлигини сўраганимизда турлича изоҳ беришди. Масалан, дўконларни босқичма-босқич қуришни, яъни аввал 10 та дўконни қуриб битказиб, кейин қолганларига ўтишни таклиф қилишди. Лекин бунинг иложи йўқ, сабаби мажмуани битта бино қурилиши аниқ бир тизим асосида қурилади. Бу кўпчиликка маълум.

    Яна бир таклифлардан бири: ертўладаги дўконларни ҳам, ўзларининг эски жойларини ҳам бир йил давомида фойдаланиб туришга бериш ва бу орқали харидорларни янги жойга ўргатиш бўлди. Бундан ташқари, мулкдорлардан бошқа кўплаб таклифлар тушди. Ҳозирда биз бу таклифларни ўрганиб чиқмоқдамиз.

    «Мато бозор»ни қайта қуриб битказиш учун бир йил вақт кетишини ҳисобга олиб улар билан шартнома имзоламоқчи эдик. Биз уларни «бунга қўл йўқ», деб мажбурламоқчи эмасмиз, албатта. Биринчи галда уларга шартномани берамиз, исталган ҳуқуқшунос билан маслаҳат қилиб олишлари мумкин. Шартномадан агар бирор бандини олиб ташлаш ёки ўзгартириш киритмоқчи бўлишса, буни ҳам биргаликда ўйлаб кўриб – келишамиз. Агар бизни ҳам қўлимиздан келадиган иш бўлса, икки томонлама қўл қўямиз.

    Шуни таъкидлаш жоизки, корхона томонидан илгари сурилган 1-блокни реконструкция килиш ишлари айнан бозор ҳудудида олиб борилаётган курилиш ишлари доирасида бир йўла амалга оширилишини истаган эдик. Чунки, маълумки, курилиш учун жалб этиладиган корхонамизга тегишли махсус техника ва анжомларни сафарбар этиш қулай имконият эди. Эндиликда эса, инвестор компаниямиз томонидан Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда бир қанча қурилиш лойиҳалари амалга оширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда, мазкур қурилиш техникаларини ушбу йўналишларга жалб этдик. Бундан айтиш мумкинки, 1-блок тадбиркорлари, биз томондан тақдим этилган таклифларга норози муносабат билдиришган экан, биз уларни фикрларини сўзсиз қўллаб қувватлаймиз ва эркин савдо фаолиятини олиб боришлари тарафдоримиз. Хулоса ўрнида, шуни айтиш мумкинки, 1-савдо блокини бузиш режасини тўхтатдик!

     

    Ҳамма тадбиркорларга ишлаш учун ҳамиша очиқмиз. Қандай таклифлари бўлса, бажонидил эшитишга, маданият билан гаплашиб бир тўхтамга келиш тарафдоримиз. Бизнинг асосий мақсадимиз – бозорни ривожлантириш, харидорларга ва сотувчиларга қулайлик яратиш.

    «Ташкент траде cентер« хусусий корхонаси расман шуни маълум қиладики, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятларни қўллаб-қувватлаймиз. Тадбирокрлар учун қандай ҳолатда эркин савдо қилиш қулай бўлса, шу шароитни яратиб беришга тайёрмиз.

     

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    06.02.2020, 10:30   Изоҳ (0)   23716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойдан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш жараёни якунланди

    06.02.2020, 10:18

    Ўзбекистонда аҳолининг мобил алоқа билан қамрови 96 фоизга етди

    06.02.2020, 08:59

    Фарғонада махсус радарлар билан жиҳозланган патруль автомобиллари ҳаракатланишни бошлади

    06.02.2020, 08:43

    Ўзбекистонда аҳолининг харид қобилияти пасайгани қайд этилди

    06.02.2020, 07:42

    Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

    06.02.2020, 06:57

    ЙПХ инспекторига 1 млн сўм пора берган фарғоналик ҳайдовчи ушланди

    06.02.2020, 06:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.