Коронавируснинг тарқалиши туфайли одамларни Хитойдан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш жараёни якунланди, деб хабар беради Uzbekistan Airways.
«Ҳар икки томондан биологик хавфсизлик чораларига риоя қилиш вирусология мутахассислари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда назорат қилинди. Пекиндан йўловчилар билан учинчи рейс Тошкентга маҳаллий вақт билан 04:40 да етиб келди. Самолёт бортида 251 йўловчи, экипаж аъзолари ва замонавий ҳимоя воситалари бўлган тиббиёт вакиллари бўлган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги, 5 февраль куни Хитойдаги Ўзбекистон фуқаролари навбатдаги чартер рейсида Пекин аэропортидан Тошкентга учгани ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни ҳам Пекин шаҳри аэропортидан Тошкент шаҳрига чартер рейс билан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келиниб, карантинга жойлаштирилган.
Изоҳ (0)