Тошкент шаҳрида «Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!» шиори остидаги ватанпарварлик фестивалининг ўтказилиши муносабати билан 6 февраль, пайшанба куни, соат 13:00 дан 7 февраль, жума куни, соат 22:00 га қадар бир қатор кўчалар автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Транспорт воситаларининг ҳаракати қуйидаги кўчаларда чекланади:
- Зарафшон кўчасининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
- Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми.
Изоҳ (0)