«Қарши нефть базаси» МЧЖ мансабдор шахслари амалда тугатилган 77 та фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиб келганлиги фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланган.
Маълумотларга кўра, жами 639,5 миллион сўмлик 130,5 тонна дизель ёқилғиси тарқатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар сохталаштирилиб, жуда кўп миқдордаги мулк талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Қарши нефть базаси» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асака туманида ҳам қарийб 122 миллион сўмлик дизель ёқилғиси талон-торож қилингани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)