Қўпол муносабатда бўлган мансабдорлар учун жазо чоралари оддий фуқароларга нисбатан қаттиқроқ бўлиши керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Олдинроқ Путин фуқароларни ҳақоратлаганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича кўрсатма берганди.
«Қўпол муносабатда бўлган, шу билан бирга, қандайдир лавозимларни эгаллаб турган шахсларга нисбатан чораларни кучайтириш лозим. Қонун олдида барча тенг. Амалдаги қонунчилик мавқейини суиистеъмол қилган мансабдорларни ҳокимият ва бошқарув органларидан қувиш учун барча имкониятларни беради», — деди Россия президенти.
Маълумот учун, Путин олдинроқ блогерларга таҳдид қилган ва ўт ўчирувчини машина калитини олиш учун сакрашга мажбур қилган Чувашистон раҳбарини «ишончни йўқотгани учун» лавозимидан озод қилганди.
Изоҳ (0)