«Барселона» клуби «Брага» ҳужумчиси Франсишку Тринкауни қўлга киритганини маълум қилди.
20 ёшли футболчи жорий мавсум охиригача Португалия чемпионатида тўп суради ва 1 июлда каталонлар сафига келиб қўшилади. Трансфер 31 миллион еврога баҳоланган.
Тринкаунинг трансфери «Брага» тарихидаги энг йирик битим бўлди.
Аввалроқ «Барселона» ҳужумчиси Абел Руис португал клуби сафига ўтиши хабар қилинганди. Бу икки келишув бир-бирига алоқадор эмаслиги таъкидланмоқда.
🔜 Francisco Trincão
— FC Barcelona (@FCBarcelona) January 31, 2020
Agreement with @SCBragaOficial for Trincão transfer; he'll join FC Barcelona on 1 July 2020.
ОАВ Тринкауни Криштиану Роналдуга қиёслайди ва уни «янги Криштиану» деб атайди. 2018 йилда футболчи U-19 Европа чемпионатида бешта гол уришга эришган. Айни пайтда эса Португалия U-19 терма жамоасида тўп суради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)