Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасидаги чемпионлик жангида Даниэль Романни (27-3-1, 10 КО) таслим этди.
Мазкур ғалаба орқали Аҳмадалиев WBA Super ва IBF камарларига эга чиқди. Муроджон профессионал боксда энг тез (8 та жангда) бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритишга эришди ва Жаҳон рекордини такрорлади. Бундан 42 йил аввал, 1978 йилнинг 15 февралида Леон Спинкс профессионал боксдаги саккизинчи жангида Муҳаммад Алини мағлуб этган ҳолда WBC ва WBA камарларини қўлга киритганди.
Бундан ташқари, Рио Олимпиадаси совриндори иккита чемпионлик камарига эга чиққан илк ўзбекистонлик боксчи бўлди.
Изоҳ (0)