ОФК расмий сайти Таиланд мезбонлигида ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати мусобақасининг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровнома бошлади.
Ундан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоровнинг мусобақа чорак финалида БАА дарвозасига урган голи ҳам ўрин олган.
Шунингдек, ўзбекистонликларни Токио Олимпиадасидан маҳрум қилган Австралия жамоаси футболчиси Николас Д'Агостинонинг голи ҳам рўйхатга киритилган.
U-23 ОЧ—2020 мусобақасининг энг чиройли голига даъвогарлар билан билан танишинг:
Муҳаммад Қосим (Ироқ) — Австралияга урган голи (гуруҳ босқичи, 1-тур)
Супачок Сарачат (Таиланд) — Баҳрайнга урган голи (гуруҳ босқичи, 1-тур)
Чо Гве Сун (Жанубий Корея) — Эронга урган голи (гуруҳ босқичи, 2-тур)
Фарос Албрикан (Саудия Арабистони) — Сурия урган голи (гуруҳ босқичи, 3-тур)
Зойид Абдулла Аламери (БАА) — КХДРга урган голи (гуруҳ босқичи, 2-тур)
Ойбек Бозоров (Ўзбекистон) — БААга урган голи (чорак финал)
Ли Дон Кён (Жанубий Корея) — Иорданияга урган голи (чорак финал)
Николас Д'Агостино (Австралия) — Ўзбекистонга урган голи (учинчи ўрин учун баҳс)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)