«Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек фаолиятини Бундеслигада давом эттиради.
Польшалик футболчи Берлиннинг «Ҳерта» жамоасига ўтган. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати маълум қилди.
ОАВда хабар қилинишича, немис клуби трансфер учун 27 миллион евро сарфлаган. Пёнтек ушбу мавсум А Серияда 18 ўйин ўтказиб, тўртта гол уришга эришди.
Шунингдек, миланликлар ҳимоячи Рикардо Родригесни Эйндҳовеннинг ПСВ клубига ижарага бериб юбориди. 27 ёшли футболчи жорий мавсум охиригача нидерландлар сафида ҳаракат қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)