Гонконгдаги тадқиқотчилар Хитойда тарқалган янги турдаги коронавирусга қарши вакцина яратди. Бу ҳақда Гонконг университети юқумли касалликлар кафедраси бошлиғи Юен Квок Юнгга таяниб, South China Morning Post нашри хабар берди.
«Биз вакцина яратдик, бироқ ҳайвонлар устида синов ўтказиш узоқ вақт олади», — дейди профессор Квок.
Унинг сўзларига кўра, ҳайвонлар устида синов ўтказиш бир неча ойни талаб қилади, одамлар устида ўтказиладиган клиник синовларга эса камида бир йил керак бўлади.
Янги турдаги коронавирусга қарши, шунингдек, АҚШ ва Россия ҳам вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда. Новосибирск вилоятида янги вирусга қарши иккита вакцинани яратиш бошланган. «Вектор» вирусология ва биотехнология илмий маркази бош директори Ринат Максютовнинг сўзларига кўра, вакциналар прототипини тадқиқ қилиш ишлари июнь ойида амалга оширилади.
Мавзуга доир: Си Цзиньпин ЖССТга коронавирусни енгишга ваъда берди
Изоҳ (0)