Фаластин халқи араб-исроил можаросини барқарорлаштириш бўйича АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан билдирилган «аср битими» таклифини қабул қилмайди. Бу ҳақда Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосга таяниб, «РБК» хабар берди.
«Қуддус сотилмайди, бизнинг ҳуқуқларимиз ҳам сотилмайди ва у савдо предмети эмас. Битимингиз, сизларнинг тил бириктиришингиз ўтмайди», — дейди Маҳмуд Аббос.
Аббоснинг маълум қилишича, Фаластин таслим бўлмайди ва тиз чўкмайди. Унинг сўзларига кўра, Трамп томонидан таклиф этилган режа бу — битим эмас, балки «аср тарсакиси».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Оқ уйда чиқиш қилганди. Трамп ўз таклифида фаластинликлар назорати остидаги ҳудудни икки баробарга ошириш ва у ерга 50 миллиард доллар инвестиция жалб этиш ҳақида гапирган.
Изоҳ (0)