Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Бирлашган Араб Амирликларининг Ливия миллий армияси ҳамда унинг қўмондони Халифа Хафтарни қўллаб-қувватлаш учун жангарилар ёллашни молиялаштираётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, БАА Ливияга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ҳам киритмоқда, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».
Мавзуга доир:
Ливияда иккита ижро ҳокимияти органи ҳукмронлик қилади. Триполи ва мамлакат ғарби миллий муроса ҳукумати томонидан бошқарилади. Шарқ Ливия миллий армияси бошқаруви остида. 2019 йил декабрида Ливия миллий армияси қўшинлари пойтахтга юриш бошлаган.
Аввал Эрдўғон ЛМА қўмондонини Ливиядаги муроса келишувини бузганликда айблаганди. Туркия президентининг сўзларига кўра, ЛМА вакиллари ўт очмаслик ҳақидаги келишув шартларига риоя қилмаяпти.
Изоҳ (0)