Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасини ва илм-фан йўналишларини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Бир муддат аввал Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам хизмати чақириқларни автоматик қабул қилиш ва ижро этиш бўйича тўлиқ рақамлаштирилгани ҳамда 150 та махсус Ford автомобили билан таъминлангани ҳақида хабар берилган эди.
«Давлатимиз раҳбари ушбу тизимни 2020—2021 йилларда республиканинг барча ҳудудларига босқичма-босқич татбиқ этиш, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматини кучайтириш зарурлигини таъкидлади», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Изоҳ (0)