Андижонда 8 ойлик фарзандини 5 минг долларига сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирида 19 ёшли оилали аёл Ж.А. 2019 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро М.га 5 минг долларга сотиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)