• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев меҳмонхоналар ва сайёҳлар сонини кўпайтириш, қишки ва тиббий туризмни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

    Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь, сешанба куни туризмни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2019 йили Ўзбекистонга 6,7 миллион нафар сайёҳ келган. Мамлакат 10 дан ортиқ нуфузли халқаро нашрларда энг жозибали туристик маскан сифатида эътироф этилди. 2020 йилда хориждан келадиган сайёҳлар сонини 7,5 миллионга, 2022 йилда 10 миллионга ва 2025 йилда 12 миллионга етказиш режалаштирилган.

    «Бу орқали туризм хизматлари экспорти жорий йилда 1,5 миллиард доллар, кейинги 5 йилда 3 миллиард долларгача оширилади», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида. Йиғилишда айни вақтда жаҳон стандартларига мос меҳмонхоналар, малакали гидлар етишмаслиги таъкидланган.

    Шу боис меҳмонхоналарни 2020 йилда 1 700 тага, келгуси 5 йилда 3 мингтагача кўпайтириш, оилавий меҳмон уйларини ҳам 2 мингтага етказиш мақсад қилинган. Булар орқали туризм соҳасида йилига камида 30 мингта янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

    Танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда ушбу натижаларга эришиш учун амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Сайёҳликнинг анъанавий турлари қамровини кенгайтириш билан бирга янги кўринишларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланган.

    Хусусан, кардиология, урология, стоматология, офталмология каби Ўзбекистон юқори салоҳиятга эга бўлган тиббиёт йўналишларида туризмни ривожлантириш, соғломлаштириш ва дам олиш масканларига инвесторларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берилган. МДҲ давлатлари касаба уюшмалари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиб, сайёҳлар сонини кескин ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Маданият вазирлигига туризм маршрутига киритилган объектлар сонини 2020 йилда 800 тага, 2025 йилда эса 2,5 мингтага етказиш вазифаси қўйилган. Қишки туризмни ривожлантириш бўйича 2020—2025 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш муҳимлиги таъкидланган.

    Шунингдек, йўлбўйи туризм инфратузилмасини ривожлантириш, «туризм қишлоғи», «туризм овули» ва «туризм маҳалласи» лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.

    Туризм соҳасида кадрлар масаласига эътибор қаратилар экан, 20 та олий таълим муассасасида ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бириктирилган 3 та техникум ва 9 та коллежда ишчи касблар тайёрлаш тизимини жорий этиш бўйича ҳали кўп муаммолар ўз ечимини топмагани кўрсатиб ўтилди. Ўқув жараёнида илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.

    28.01.2020, 23:32   Изоҳ (0)   18234
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йилдан шакар реализациясининг янги механизми жорий этилди. Энди шакар нархи давлат томонидан назорат қилинмайдими?

    28.01.2020, 23:21

    Термизда Cobalt’ини жаримадан чиқариш учун 500 минг сўм пора берган ҳайдовчи энди беш йилга қамалиши мумкин

    28.01.2020, 23:01

    Ўзбекистонда хорижий кинокомпаниялар томонидан бир йилда 1,6 млн долларлик олтита фильм олинди

    28.01.2020, 22:52

    Шавкат Мирзиёев Автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни буюрди

    28.01.2020, 22:31

    Ўрта Чирчиқдаги корхона раҳбари қолипли нон ишлаб чиқариш учун имтиёзли нархларда харид қилинган унни сотиб юборгани аниқланди

    28.01.2020, 22:20

    Шавкат Мирзиёев «очиқ осмон» режими жорий этилган аэропортларга шу вақтгача бирорта авиакомпания жалб этилмаганини танқид қилди

    28.01.2020, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.