• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2020 йилдан шакар реализациясининг янги механизми жорий этилди. Энди шакар нархи давлат томонидан назорат қилинмайдими?

    Ўзбекистон монополияга қарши курашиш қўмитаси «Даракчи» газетасида чоп этилган «Шакарни ғамланг! Нархи ошиши мумкинми?» сарлавҳали мақолага муносабат билдирди.

    Фото: Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати

    Қўмита муносабатида ёзилишича, мақола бошланишида асосий урғу — шакар маҳсулоти давлат назоратидан чиқарилганлигига, энди шакар муҳим халқ истеъмоли товарлари рўйхатидан ўчирилганлигига қаратилган, бу эса энди шакар баҳосини бозорнинг ўзи белгилашини англатиши таъкидланган.

    Шакар нархининг ошишига бозор иқтисодиёти шароити ва шакар маҳсулотининг савдосига тааллуқли бўлган қонунчиликларга киритилган охирги ўзгартиришлар албатта ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Лекин, мақола муаллифи томонидан кўрсатиб ўтилган фикрлар аслида ундай эмас.

    Олдинги ҳолат қандай эди? Республикамиздаги мавжуд иккита ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан шакар маҳсулоти асосан дилерлар орқали тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилган. Маҳсулотнинг атиги 10 фоизи биржа орқали етказиб берилар эди. Бундан ташқари, 2014 йилгача шакарни импорт қилишда битта корхонага преференция берилган эди, яъни корхона барча турдаги божхона тўловларидан озод қилинган, шунинг учун шакарнинг импорти билан фақат ушбу корхона шуғулланган.

    2018 йилгача шакарнинг нархи давлат томонидан белгиланар эди, лекин шакар фақат корхоналарнинг сони чекланган дилерлари орқали сотилишини инобатга олиб, истеъмолчиларга ушбу маҳсулот тегишли устамалар қўлланган ҳолда эркин нархларда сотилар эди. Шуни таъкидлаш жоизки, шакар ишлаб чиқарувчиларнинг дилерлари ҳисобланмаган улгуржи истеъмолчиларга маҳсулот давлат томонидан белгиланган нархларда сотилмас эди.

    Шакар бозорида шаклланган ушбу ҳолатнинг салбий томонлари кўп эди. Масалан, шакарни давлат нархида харид қилишга ‘эксклюзив ҳуқуқи мавжуд бўлган дилерлар’ томонидан хоҳлаган нархда истеъмолчиларга қайта сотиш имкониятининг мавжудлиги шулар жумласидандир.

    Бу имкониятдан асосан мавсум пайтида (шакар маҳсулотига талаб юқори бўлган даврда) фойдаланиш ҳолатлари учраб турган, яъни дилерлар томонидан шакарнинг сунъий равишда танқислиги юзага келтирилиб, якуний истеъмолчиларга эркин сотиб олиш имконияти чекланган ҳолда шакарнинг нархи ошириб сотиб келинган. Масалан, шу каби ҳолат 2014 йилнинг мавсум даврида (апрель июль ойларида) кузатилган, яъни давлат томонидан белгиланган нарх 2300 сўм бўлган бир пайтда нарх савдо дўконларида 6000 сўмгача (2,6 баравар) кўтарилиб кетган.

    2017 йилда «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» АЖлар фаолияти тўхтатилди.

    Шу билан бирга, 2017 йил сентябрь ойидан бошлаб шакар ва шакар хом ашёсини импортдан олиб киришда тадбиркорлар барча божхона тўловларидан озод этилди, 2018 йилдан бошлаб давлат томонидан шакарга нархларни белгилаш талаби бекор қилинди. Бу ўз навбатида бозор шакар маҳсулотига тўйинишига ва кучли рақобат шароитида шакарнинг нархи барқарорлашишига олиб келди.

    2019 йилда «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» АЖлар фаолияти тикланди. Бунда тайёр шакар ва шакар хом ашёсининг импорти барча божхона тўловларидан озод этилганлигини инобатга олиб, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортёрлар ўртасида соғлом рақобат вужудга келиб, нархлар бир маромда шаклланди (4900—5200 сўм).

    2020 йил 1 январдан бошлаб тайёр шакар маҳсулоти импортига божхона тўловлари (акциз солиғи 20 фоиз ва божхона божи 20 фоиз) жорий қилинди. Таъкидлаш жоиз бўлган томони — бу киритилган талаблар шакар хом ашёсига нисбатан татбиқ этилмади, яъни «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» АЖлар шакар хом ашёсини импорт қилишда ушбу тўловларни тўламайди.

    Бу ҳолатда «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» АЖларга берилган преференция ҳисобига бошқа корхоналар импортдан келтирилган шакарнинг нархи жиҳатидан ишлаб чиқарувчилар билан рақобатлаша олмаслиги аниқ.

    Ўз навбатида, ишлаб чиқарувчи сифатида монопол мавқеини сақлаб турган «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» АЖлар устувор имкониятлардан фойдаланиб, ушбу мавқени суиистеъмол қилиши эҳтимоли йўқ эмас. Қолаверса, 2019 йилда ушбу корхоналар шакар маҳсулотининг тахминан 10 фоизини биржа орқали, қолган 90 фоизини дилерлар орқали сотиб келган. Бу ўз навбатида, дилерларга юқорида келтириб ўтилган «имкониятларни» эркинлаштиради.

    Шу ўринда савол туғилади — маҳсулотнинг аксарият ҳажми биржа орқали сотилиши нимани беради? Жавоб шундаки, биринчидан, фақат «чекланган дилерлар»га сотилиши ва фақат улар орқали қимматроқ нархдан қайта сотилишининг (спекуляция) олди олинади, иккинчидан, биржа савдолари орқали барча турдаги истеъмолчилар, шу жумладан, дилерлар ҳам ҳеч қандай чекловларсиз маҳсулотни тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти яратилади.

    Шунинг учун, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сонли қарорига мувофиқ, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакар ҳажмининг 90 фоизи ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда реализация қилиниши белгилаб қўйилди.

    Ушбу механизмнинг жорий қилиниши шакар нархининг давлат томонидан назорат қилиниши тўхтатилди дегани эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сонли қарорига мувофиқ, шакар маҳсулоти ҳанузгача ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик маҳсулот ҳисобланади.

    Бу ўринда Монополияга қарши орган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори талаблари асосида, шакар маҳсулоти нархининг (шу жумладан, биржадаги бошланғич нархини) монопол юқори даражада белгиланмаслиги юзасидан, шунингдек, биржа савдоларида шакар ҳажмининг бир меъёрда қўйилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

    Хулоса қилиб айтганда, ҳақиқатан ҳам, шакар нархининг ошиши эҳтимоли мавжудлиги ўринли, лекин бунга сабаб шакарнинг очиқ биржа савдолари орқали эркин сотилиши эмас, балки 2020 йил 1 январдан бошлаб тайёр шакар маҳсулоти импортига божхона тўловлари жорий қилинганлигидир.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси

    Қайд этилишича, божхона тўловлар жорий қилиниши ҳақидаги қарордан сўнг тадбиркорлар ва истеъмолчилар томонидан шакар маҳсулотини олдиндан ғамлаб қўйганлиги сабабли бозорлардаги нарх ҳам ўзгармасдан барқарор сақланмоқда.

    Шунингдек, кунлик биржа савдоларига қўйилаётган ўртача 1900 тонна маҳсулотдан 15-20 фоизи сотилаётганлиги бунинг яққол далилидир. Жамғарилган шакар миқдори тугаши билан тадбиркорлик субъектлари ҳам янги киритилган божхона тўловлари билан импорт қилишига тўғри келади ва нархлар мутаносиб равишда ошиш эҳтимоли катта, шунингдек, биржа савдоларига қўйилган шакар ҳажмлари сотилиши ҳам орта бошлайди, дейилади хабарда.

    Яна бир аҳамиятли жиҳати, республикада фаолият юритиб келаётган ушбу иккита шакар ишлаб чиқарувчи корхона томонидан бирламчи хом ашё чуқур қайта ишланмайди, балки чет элдан ярим тайёр хом ашёни импорт қилиниб, шакар ишлаб чиқарилади.

    «2018 йилда импорт қилинган 1 тонна шакар хом ашёси ўртача нархи 389 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, тайёр шакар маҳсулоти эса 425 АҚШ долларини ташкил қилган, яъни ўртача фарқ 36 АҚШ долларидир. Шунингдек, 2019 йилда шакар хом ашёси ўртача нархи 418 долларни ва тайёр шакар 435 долларни ташкил қилиб, ўртача фарқ 17 долларни ташкил этган.

    Кўриниб турибдики, валютани иқтисод қилиш нуқтаи назаридан ҳам катта самара мавжуд эмас, балки ижтимоий аҳамиятга эга бўлган шакарнинг импорт нархи ошади ва ўз навбатида, импорт ҳажми қисқаради, бу эса ‘Хоразм шакар’ ва ‘Ангрен шакар’ АЖларнинг монопол мавқеи кучайишига олиб келади.

    Юқоридагиларни ҳамда шакар маҳсулоти ижтимоий аҳамиятли товарлар турига кириши ва аҳолининг кунлик эҳтиёжи учун зарур маҳсулот ҳисобланишини инобатга олиб, тайёр шакар учун жорий этилган импорт божхона божи ва акциз солиғини бекор қилиш масаласини ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича Республика Кенгашининг йиғилишида кўриб чиқиш таклифи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритилди», — дейилади хабарда.

    Қўмита хабарида шакарнинг МДҲ мамлакатларидаги 2020 йил 1 январь ҳолатига ўртача чакана нархлари ҳам келтирилади:

    • Ўзбекистон — 5800 сўм
    • Қозоғистон — 4720 сўм
    • Қирғизистон — 5670 сўм
    • Тожикистон — 6100 сўм
    • Россия — 4850 сўм
    • Беларусь — 4900 сўм.

    28.01.2020, 23:21   Изоҳ (0)   26909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Термизда Cobalt’ини жаримадан чиқариш учун 500 минг сўм пора берган ҳайдовчи энди беш йилга қамалиши мумкин

    28.01.2020, 23:01

    Ўзбекистонда хорижий кинокомпаниялар томонидан бир йилда 1,6 млн долларлик олтита фильм олинди

    28.01.2020, 22:52

    Шавкат Мирзиёев Автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни буюрди

    28.01.2020, 22:31

    Ўрта Чирчиқдаги корхона раҳбари қолипли нон ишлаб чиқариш учун имтиёзли нархларда харид қилинган унни сотиб юборгани аниқланди

    28.01.2020, 22:20

    Шавкат Мирзиёев «очиқ осмон» режими жорий этилган аэропортларга шу вақтгача бирорта авиакомпания жалб этилмаганини танқид қилди

    28.01.2020, 22:10

    Ўзбек пахтасини бойкот қилган Cotton Campaign Ўзбекистонга ташриф буюради

    28.01.2020, 22:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.