Нидерландлар бош вазири Марк Рютте Иккинчи жаҳон уруши йиллари Холокост вақтида мамлакат ҳукуматининг ҳаракатлари учун яҳудийлар жамоасидан узр сўради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳозир, бу қирғинлардан омон қолганлар ҳали орамизда эканлигида, бугунги ҳукумат номидан ўша пайтдаги ҳукуматнинг қилмишлари учун кечирим сўрайман», — деди Рютте Нидерландда Холокост қурбонлари хотираси кунидаги чиқишида.
Рюттега кўра, «гарчи ҳукуматда кичик қаршиликлар кузатилган бўлса ҳам, нидерландлик аксар мансабдорлар немис босқинчилари талаб қилган ишларни бажарган».
Маълумот учун, уруш йиллари нидерландлик 140 минг яҳудийдан атиги 35 минг киши тирик қолган.
Изоҳ (0)