Ariana Afghan Airlines авиакомпанияси самолёти Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида ҳалокатга учради. Бу ҳақда, маҳаллий 1TV телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 83 киши бўлган, дея хабар бермоқда Ariana News.
Ғазни губернатори вакили Ориф Нурийнинг маълум қилишича, фавқулодда ҳодиса Деҳяк туманида содир бўлган.
Tolo News’нинг хабар беришича, ушбу ҳудуд «Толибон» ҳаракати назорати остида. Манбанинг қўшимча қилишича, авиаҳалокат жойига «махсус кучлар» йўл олган.
Изоҳ (0)