Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилга «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном беришни таклиф қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси вақтида айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон рақамли технологиялар соҳасида жуда орқада қолган.
Мавзуга доир: Видео: Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
«Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, балки ортиқча харажатларни камайтиради. Қолаверса, бу коррупцияга қарши самарали воситадир. Бу барчамиз теран англаб олишимиз даркор. Давлат бошқаруви ва ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда одамлар турмушини яхшилаш мумкин», — деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда барча йил номлари — битта суратда
Изоҳ (0)