24 январь куни соат 11:00 да Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади. Тадбир Tashkent City’даги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади.
Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар, шунингдек, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади.
Тадбир МТРКнинг тўртта телерадиоканали, бешта телеканали ҳамда 12 та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, бешта нодавлат телеканал ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинади.
Изоҳ (0)