Telegram’даги «Xorazm news» каналида ҳокимнинг фермерларни сўкаётгани ёзиб олинган аудио эълон қилинди. «Xabar.uz» нашрининг ёзишича, аудиодаги овоз Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими Мақсуд Саидовга тегишли.
Ҳоким тумандаги фермерлар билан ўтказган йиғилишида ер майдонлари тайёр эмаслиги важидан келиб чиқиб, уларни онасию қизидан келиб, болахонадор гаплар билан сўкади.
Туман ҳокимига тегишли дейилаётган ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўров юборилган.
Мавзуга доир:
- Бош прокуратура «жанозаси ўқилмаган блогер» аудиоси бўйича суриштирув бошлади. Овоз Шуҳрат Ғаниевники деб тахмин қилинмоқда
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан боғлиқ аудиоёзув бўйича текширув натижаларини эълон қилди
- «Илтимос, одоб ва тартибни бузманглар». Танзила Норбоева сенатор-ҳокимларга мурожаат қилди
Изоҳ (0)