Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавируслар оиласига мансуб номаълум вирус сабабли учинчи киши вафот этди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». Бундан аввал икки киши вафот этгани, вирусни юқтириб олганлар сони 1 723 минг нафарни ташкил қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) маълумотига кўра коронавируслар бу грипп, ЎРВИ ва бошқа касалликларни ўз ичига олган вирусларнинг катта оиласидир. Уларнинг айримлари одамдан одамга юқади, бошқалари эса йўқ. Ухан пневмонияси вируси, ЖСТ маълумотига кўра, унчалик ҳам ҳавфли эмас. Вирус аниқланган дастлабки вақтларда у одамдан одамга юқмайди, деб ҳам тахмин қилинган.
Изоҳ (0)