Янги турдаги коронавирус билан зарарланган одамлар сони бир ярим мингдан ошиши мумкин. Лондон Империал коллежи юқумли касалликлар таҳлили маркази олимлари шундай хулосага келган.
Олимлар ҳисоб-китобига кўра, вирусни юқтириб олганлар сони 1 723 минг нафарни ташкил қилган. Ушбу натижа Хитой ташқарисида вирус билан зарарланиш ҳолатлари кузатилган ҳолатлар ҳисоб-китоби таҳлили асосида олинган.
«Бу тадқиқот юқиш масаласини ҳал қилмайди, лекин ўткир респираторли синдром вируси ва Яқин Шарқ респираторли коронавируси эпидемиялари тажрибасига асосланган ҳолда вирус мустақил тарзда одамдан одамга ўтиши мумкинлигини инобатга олди», – деб хулоса қилинади Марказ ҳисоботда.
Вирус тарқалган Ухан шаҳри ҳокимлиги касаллик тарқалиши бўйича яна 17 та ҳолат кузатилганини билдирган. Айни вақтда касалликка чалинган одамлар сони яна 62 нафарга кўпайган ва улардан икки нафари вафот этган.
11 январь, шанба куни илгари номаълум бўлган коронавирусдан биринчи одам — кекса ёшли эркак пневмонияга сабаб бўладиган инфекция туфайли вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, Хубей вилоятида ушбу вирус билан зарарланиш бўйича 59 та ҳолат кузатилган. Оқибатда инфекция номаълум турга мансуб коронавирус деб топилган. Касалликка чалиниш ҳолатлари Таиланд ва Японияда ҳам кузатилган. Ўзбекистон ТИВ Хитойда тарқалган янги вирус сабабли у ерга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлишга чақирган.
Изоҳ (0)