АҚШ президенти Дональд Трампнинг юристлари гуруҳи мамлакат Сенатига давлат раҳбарига нисбатан эълон қилинган ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва Конгрессга тўсқинлик қилиш бўйича айбловларга жавоб йўллади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Юристларга кўра, импичмент жараёни Америка халқининг президентини эмин-эркин сайлаш ҳуқуқига тажовуздир. Импичментда на жараён билан боғлиқ, на конституциявий асослар бор. Президент оғир жиноят ёки хатти-ҳаракатни содир этганида лавозимидан четлатилиши мумкин, Трамп эса бунга қўл урмаган.
«Бу 2016 йил сайловлари натижаларини бекор қилиш ва атиги бир неча ой қолган 2020 йилги сайловларга аралашишга бўлган андишасизларча ва ноқонуний уриниш», — дейилади жавобда.
Изоҳ (0)