Баткившина партияси етакчиси Юлия Тимошенко мамлакатнинг тугатилиш жараёни бошланганини билдирди. Бу ҳақда у маҳаллий ЗИК телеканалига интервьюси чоғида маълум қилди.
Собиқ бош вазирга кўра Украина мустақилликка эришганидан сўнг ташқи таъсир остига тушиб қолди ва «барча истаганича фойдаланадиган» объектга айланиб қолди. Мамлакат мустақиллик даври йўқотилганини тан олиши, унинг раҳбарияти эса тегишли хулоса чиқариши лозим.
«Менинг ишим ва вазифам — аниқ фактлар, рақамлар ёрдамида Украинанинг тугатилиши жараёни бошланганини тушунтиришдан иборат. Бу маълумотни ҳар бир украиналикка етказишни уддалай олмасак ва вақт йўқоцак, бунинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди», — деди Тимошенко.
Изоҳ (0)